Диарея қандай касаллик? Бу хасталик ичнинг суюқ кетиши билан белгиланади. Унинг натижасида беморда сув ва электролитларнинг (натрий, калций ва бикарбонатлар) кескин камайиши кузатилади. Бунинг оқибатида бемор ҳолсизланади. Ушбу касалликка чалинган болаларни даволашда 3 та асосий элемент мавжуд. Бу регидрацион терапия, перорал глюкозали - тузли аралашмани қўллаш ва рух перепаратини қўшиб овқатлантиришни давом эттиришдан иборат. Шунинг учун суюқликнинг миқдорини кўрсатувчи симптом ва белгилар асосида классификация қилинади. Болани умумий соғлиги ва ривожланишда рух асосий микроэлемент ҳисобланади. Диареяга чалинганда кўп миқдорда сув йўқотилади. Шу даврда қўшимча рух бериш касалликни давомийлиги ва оғирланиш жараёнини камайтиради.

Диарея вақтида овқатланишнинг камайиши ва озиқ моддаларнинг ҳазм бўлмаслиги, микроэлементларга эҳтиёж кўпайиши, вазн йўқотиш ва ўсишдан тўхташга сабаб бўлади. Шунинг учун болани соғлом даврида ва касалликка чалинган вақтда микроэлементларга бой бўлган озиқ-ов­қатлар билан овқатлантириш тавсия этилади.

Бироқ барча ҳолларда антибиотиклар қўллаш мумкин эмас. Улардан диарея қонли кечган ҳолатларда (шигеллёзда), сальмонеллёз, оғир сувсизланишли холера тахмин қилинганда, шунингдек, ичак инфекциясидан бошқа жиддий ҳолатлар содир этилса, масалан пневманияда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Ўткир ва чўзилувчан ёки дизентерия билан оғриган кичик ёшдаги болаларга диареяга қарши ва қайт қилишнинг олдини олиш учун шифокор маслаҳатисиз дори-дармонлар қўллаш тавсия этилмайди. Ҳар бир она, айниқса, ёш оналар фарзандлари соғ­лиги учун аввало ўзларининг истеъмол қилаётган таомлари сифатига эътиборли бўлсалар болаларининг диарея касаллигига чалинмасликларини олдини олган бўлардилар.

Муқаддас УМАРОВА,

Наманган шаҳар11-оила поликлиникаси

бош шифокори ўринбосари.