Онкологик касалликлар барвақт аниқланса уларни даволаш жуда ҳам самарали кечади. Шунинг учун аҳоли ўртасида тар­ғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Оддийгина шамоллашдан бошланадиган мазкур касалликларнинг келиб чиқиши, улардан фориғ бўлиш учун нималар қилиш зарурлигини опа-сингилларимизга чуқурроқ тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу ўринда тиббий кўриклар муҳим аҳамият касб этишини уқтиряпмиз.

Гинеколог қабулига келганда эндокринолог ҳузурида ҳам бўлиш лозим. Буқоқ, қандли диабет касаллигига текширтириб туриш мақсадга мувофиқдир. Чунки онкологик касалликлар кўпинча эндокрин касалликлари билан бирга хуруж қилади. Моддалар алмашуви изидан чиққанида тери ҳимоя процесси имуногенлар фаолияти ва тухумдонлар дисфункцияси бузилади. Шундай вазиятларда мастопатия гепопилазия ва ҳар хил аъзолар яллиғланиши пайдо бўлиши мумкин.

Мўътабар аёлларимизга маслаҳатимиз: тез-тез шифокор қабулида бўлиб туринг. Тиббий текширувлар мунтазамлиги саломатлигингизни мустаҳкамлашнинг кафолатидир.

Замира МАҲМУДОВА,

Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси олий тоифали онкологи.