Саратоннинг олдини олишда пиёз ва саримсоқ пиёзнинг ҳиссаси катта. Улар организмга тушган токсинларни кучсизлантириш, бадандан чиқариб ташлаш орқали хавфли ҳужайра пайдо бўлишига йўл қўймаслик хусусиятига эга. Бу икки маҳсулот жигарнинг қон тозалаш фаолиятини қувватлайди.
* * *
Денгиз карами ва сув ўтлари йод моддасига бой. Бу модда қондаги қанд алмашинувини назорат қилувчи қалқонсимон без фаолияти учун жуда муҳим манбадир.
* * *
Ёнғоқ, бодом ва мева-сабзавот уруғлари таркибидаги леатрил моддаси саратон ҳужайраларини зарарсизлантира олади.
* * *
Япон ва хитой қўзиқоринларида бета-гулкокан моддаси мавжуд. У иммунитетни мустаҳкалаши билан саратонга қарши курашда фаол қатнашади. Бета-гулкокан оддий қўзиқоринларда учрамайди.
* * *
Карамнинг барча турлари саратонга қарши забардаст тансоқчилардир. Улар таркибидаги индол моддаси энг кучли антиоксидант бўлиб, саратон унсурларини бартараф қилади.
* * *
Олимлар помидор таркибида антисаратон модда борлигини топишга муваффақ бўлишди. Помидор қўшиб тайёрланган ҳар қандай таом саратон профилактикаси учун хизмат қилади.
* * *
Цитрус ва резавор мевалар таркибида К витамини ва фаоллаштирувчи биофлавоноид моддаси бор. Ушбу моддалар хавфли ўсма учун шароит қолдирмайди.
* * *
Балиқ ва тухумда омега-3 кислотаси мўл-кўл. Мазкур кислота саратон ҳужайралари тарқалишининг олдини олади.
* * *
Кўк чой таркибида антиоксидант модда – катехин бор. Шундай экан, турли газли-ю газсиз саноат ичимликларини тановул қилмай, илиққина кўк чой ичган афзал.
Муқаддас УБАЙДУЛЛАЕВА,
Муаттар АҲМЕДОВА,
Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат
саломатлиги техникуми ўқитувчилари.