Аслини олганда бу соғлиғингизнинг ҳолати тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар ҳамда шифокор учун зарур ахборот ёзилган кичкина қоғоздан иборат. Алмашув картасига ҳомиладорликнинг кечиши шахсий саломатлик кўрсаткичлари, барча таҳлиллар натижалари ҳамда аёлнинг алоқа маълумотлари, туғруқхонада она ва болага ас­қотадиган буюмлар рўйхати ёзилади.

Мазкур ҳужжат бўлғуси онага ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин у рўйхатда турган поликлиникада берилади. Картани олишдан олдин сизга таҳлиллар тайинланиши мумкин. Янги ҳужжатдаги устунлар тўлдирилиши керак. Алмашув картасини олишни барча оналарга тавсия этамиз. Чунки айнан у билан сиз туғишга отланасиз. Ҳужжат сизни расмийлаштираётган пайтда тиббий ходимларнинг кўплаб саволларидан халос бўлиш билан бирга шифокорга соғлигингиз хақидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этади.

Насиба АВАЗБЕКОВА,

5-оила поликлиника умумий амалиёт шифокори.

Наргиза ТЎХТАОХУНОВА,

умумий амалиёт ҳамшираси.