масаласи ўз долзарблигини йўқотмаган

Сахарный диабет и зрение

Эндокрин касалликни барвақт аниқлаш ва даволаш масаласи ҳамма вақт ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январда эълон қилинган 102-сонли қарорида ҳам кўрсатиб ўтилиб, соҳа ходимлари олдига бир қанча вазифалар қўйилган эди. Унга асосан, туманимизда ҳам қандли диабетни эрта аниқлаш бўйича скрининг ишлари бошлаб юборилган.

Яқинда Учқўрғон туман кўп тармоқли марказий поликлиника қошидаги Қўғай катталар поликлиникасида қандли диабетни эрта аниқлаш бўйича тиббий кўрик ўтказилди. Поликлиника таркибига кирган 10 дан ортиқ маҳаллалардаги 40 ёшдан ошган аҳоли скрининг кўрикларига қамраб олинди. Ва натижада қандли диабет касаллиги аниқланган беморлар диспансер назоратига олиниб, соғломлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникаларда профилактика мактаблари ташкил қилинди.

Қувонарли томони, профилактика мактаблари орқали эндокрин бези билан боғлиқ касалликлар, уларни келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича соғлом турмуш тарзи қоидаларига асосланган ҳолда махсус тайёрланган ҳамширалар томонидан тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, аҳолининг тиббий маданияти шакллантирилмоқда.

Бу эса, ушбу турдаги хасталиклар аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олибгина қолмай, касалликка чалинган беморларни тузатиш имконини бермоқда.

Назиржон МАМАЖОНОВ,

Учқўрғон тумани Қўғай

катталар  поликлиникаси

эндокринолог врачи.