"Қуйидагилар тиббий профилактиканинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
ДАСТЛАБКИ ПРОФИЛАКТИКА – қулай атроф-муҳитни яратиш (экологик аҳвол, инсонларнинг меҳнат, яшаш ва дам олиш шароитларини яхшилаш), аҳоли саломатлигига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг олдини олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини, жумладан унни фортификациялаш, тузни йодлаштириш;
БИРЛАМЧИ ПРОФИЛАКТИКА – эмлаш, мақсадли скрининг ва тиббий кўрикларни амалга ошириш, оқилона иш ва дам олиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бадантарбия машғулотларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларга қарши курашиш, инсон саломатлиги, таълим-тарбияни яхшилаш бўйича чоралар кўриш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;
ИККИЛАМЧИ ПРОФИЛАКТИКА – маълум шароитларда иммун ҳолатининг камайиши, ўта зўриқиш, адаптив етишмовчиликлар сабаб юзага келадиган касалликларнинг келиб чиқиши, авж олиши ёки қайталанишига олиб келиши мумкин бўлган аниқ хавф омилларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ қилиш, шунингдек, тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрда қабул қилинган "Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4891-сонли қароридан).