Агар фарзандингиз наркотик моддаларни истеъмол қилаётганликда гумонда бўлсангиз, қуйидагиларга эътибор қаратинг:
– Юзи рангидаги равшанлик йўқолиб, қорамтир заҳил тусга кира боради.
– Билак соҳасидаги вена томирлари юзасида кўплаб укол қилинган жойларнинг қорамтир рангдаги чандиқ излари пайдо бўлади.
– Кўз қорачиқлари торайиб ёки кенгайиб кетиши мумкин.
– Фаслларнинг иссиқ вақтларида ҳам билакларидаги изларни беркитиш мақсадида енги узун кўйлак кийиб юради.
– Тишлари сарғайиб, тўкила бошлайди.
– Феъл-атвори бузилади.
– Юриш-туришидан ҳаловат қочади.
– Яшаш хонаси ва ҳожатхоналарда ишлатилган шприцлар топилади.
– Ўқишга ва меҳнат қилишга қизиқиши йўқола боради.
– Яқин кишиларга бўлган меҳр-муҳаббат сўнади.
– Қайсарлик, ўжарлик, жаҳлдорлик, ваъдабозлик, мақтанчоқлик ва қўполлик хусусиятлари кучаяди.
– Нотаниш одамларнинг уйга излаб келиш ҳолатлари кўпаяди.
– Мобил алоқа аппаратлари орқали сўровчилар кўп марта безовта қиладилар.
– Уйдаги нарса, буюм ва пул маблағлари йўқолиши рўй беради.
– Иштаҳаси қолмайди.
– Ўзи ёлғиз қолишга интилади.
– Дангасалик ва ялқовлик ҳукм суради.
– Фикрлаш доираси торайиб кетади.
– Кайфияти пасайиб, ғамгин ва маъюслик сурункали юз беради.
– Сезги ва идрок этиши сусайиб кетади.
– Диққат-эътиборсиз ҳолга тушади.
– Хотираси пасайиб, кўп нарсаларни эсдан чиқаради.
– Нутқи равон бўлмайди.
– Ақл-ҳуши заифлашади.
– Аниқ мақсадлар қизиқтирмай қўяди.
– Иродаси бўшашади.
Агар ота-оналар болаларида бундай ҳолатларни сезишса, албатта, норколог-мутахассисга мурожаат қилишлари шарт. Қанча барвақт аниқланса, даволаш шунча осонлашади. Акс ҳолда фарзандлар ниҳоясиз азоб-уқубат тортишга гирифтор бўлиб қолишади.
Абдураҳмон ЮСУПОВ,
РИНИАТМ НВМФнинг врач-наркологи.