ёхуд ботулизм хавфини унутманг

Ботулизм оғир токсикоинфекцион ҳолат бўлиб, у нерв тизими шикастланиши билан белги беради. Организмингизга заҳарловчи инфекцияси кирса, қуйидаги клиник ўзгаришлар сезилади:

– кўнгли айниш;

– қайд қилиш;

– қорин соҳасида оғриқ;

– ҳолсизланиш;

– қабзият;

– кўз хираланиши;

– жисмлар кўзга жуфт кўриниши (диплопия);

– оғиз қуриши;

– ютиш ва гапириш қоби­лияти пасайиши;

– бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши.

Касаллик оғир ёки енгил, ҳатто билинар-билинмас кечиши мумкин. Инкубация даври – бирнеча соатдан 2-3 кунгача давом этади.

Ботулизм клиникаси 3 асосий синдромдан иборат:

– гастроинтестинал;

– паралитик;

– умумтоксик.

Касаллик гастроинтестинал синдромдан бошланади (беҳузурлик, қусиш, баъзан қорин оғриғи, диарея).

Қорин оғриғи, диарея қисқа вақт намоёнлашади. Сўнгра, метеоризм, қабзият пайдо бўлиб, меъда ичак тракти парезидан далолат беради. Неврологик симптомлар гастроинтестинал белгилар билан бирга ёки улардан кейин юзаланади.

Ботулизмнинг эрта белгилари кўришнинг бузилиши, оғиз қуриши ва мускулларнинг бўшашидир. Бемор туман, кўз олдида тўр, яқиндаги жисмларни яхши фарқлай олмаслик, ўқишнинг бузилишидан шикоят қилади. Бош оғриғи, иситма пайдо бўлиб, кейин интестинал гипермоторика атонияга алмашади, тана ҳарорати меъёрлашди, асосий неврологик синдром яққоллашади.

Гипотония энса соҳасидан бошланиб, бош осилиб қолиши мумкин. Қобирғалараро мускуллар бўшашиши натижасида нафас қийинлашиб, гипотония кучаяди. Лекин, тери сезувчанлиги ўзгармайди.

Нутқ ва ютинишнинг бузилиши чоғида оғиз бўшлиғида қуруқлик овоз тиниқлигининг ўзгариши, томоқда ёт нарса ҳисси пайдо бўлади. Ютинишнинг бузилиши, бурундан сувнинг чиқиши рўй беради.

Нафас бузилиши пайтида ҳаво етишмаслик, кўкрак сиқиши, юзаки ва тез нафас олиш, баъзан ҳансираш бошдан кечирилади.

Ҳаракат бузилиши вақтида гипотония, гиподинамия, мускуллар кучининг сусая бориши ҳолати сезилади. Аввалига орқа буйин мускулининг сустлиги, сўнг­ра қолганларида рўй беради.

Ботулизм профилактикасини билиб олиш билан ундан сақланишга эришилади. Яъни:

– уй шароитида помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икралари каби консерва маҳсулоитларини тайёрламаслик;

– белгиланмаган жойлар, кўча-куйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини ҳарид қилмаслик;

– дўконлардан кенсерва маҳсулотларини ҳарид қилиш жараёнида маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлик муддатига алоҳида эътибор бериш;

– ҳар қандай консерва маҳсулотларини очишдан олдин уни чайқамасдан, яхшилаб кўздан кечириш, қопқоғи кўтарилмаганлигига, суюқлигининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганлигига эътиборли бўлиш зарур.

Азизжон МЎЙДИНОВ,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали

эпидемиологи.