Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бозорларда, кўча- кўйларда сифати кафолатланмаган, қўлда тайёрланган салқин ичимликлар, шарбатлар, айрон ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш, ифлосланган очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ҳам касалликни келтириб чиқариши мумкин.

Касалликнинг олдини олишда асосан шахсий гигиенага қатъий амал қилиш керак. Овқатланишдан олдин ва хожатхонадан чиққандан сўнг қўлларни совунлаб ювиш, тирноқларни ўз вақтида олиш, санитария-гигиенага амал қилиш ҳам касалликни бартараф этишда муҳим роль ўйнайди.

Соғлигимиз-бойлигимиз. Уни асраш учун албатта соғ­лом турмуш тарзига риоя қилмоқ керак. Зеро, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул.

Сурайё ДАДАБОЕВА,

Наманган шаҳар 5-оила поликлиникаси УАШ шифокори.