Савол: Ўзим тиббиёт соҳасида ишлайман. Афғонистонда байналминал бурчимни адо этиб, ҳарбий хизматда бўлганман. Пенсияга чиқсам пенсия пулига қўшимча қўшиладими?
Жавоб: Амалдаги қонунларга кўра ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналминал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлари ва оддий ходимлари таркибидан бўлган шахслар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар ҳисобланади. Фуқароларнинг "Давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги Қонунга асосан уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар пенсияларига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида устама қўшиб берилади.
Ҳошимжон МАМАТҚУЛОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари.