БОС учун оғриқлар хос эмас. Беморга "Оёқларингиз кечаси билан оғриб чиқдими?" - деган саволни берсангиз. У "Йўқ" жавобини айтади. Чунки оғримайди, фақат болдир мускуллари, оёқ панжалари қаттиқ сиқилади, тортишади, кучли увишади.

Статистик маълумотларга кўра, безовта оёқлар синд­роми катта ёшдагиларнинг 5-10 фоизида учрайди. Доимий тарзда кузатилмайди. У 2-3 ҳафтадан кейин ўз-ўзидан тўхташи, орадан қанчадир вақт кечиб, яна бошланиши мумкин. 40-60 ёшлиларда кўпроқ рўй беради. Аксарият аёллар азобланишади.

БОС ҳафтасига 1-2 марта ҳуруж қилади. Сурункали уйқусизлик билан азият чекадиганлар дучор бўлишади. Бундайларнинг ярмидан ортиғида неврологик ёки соматик касаллик аниқланмайди. Бу бирламчи ҳисобланади. Иккиламчи БОСнинг ривожланишида учта этиологик омил мавжуд: ҳомиладорлик, уре­мия­нинг сўнгги босқичи ва темир танқислиги.

Касаллик белгилари одатда иккала оёқда симметрик тарзда кечади. Жуда камдан-кам ҳолатда бир оёқда қўзғолади. Кўпинча бундай беморларга невроз, остеохондроз, артрит, полиневропатия, ангиопатия каби ташҳислар қў­йилади. Сабаби, БОС ҳақида барча ҳам хабардор эмаслигидир.

Даволаш дорилар билан, шунингдек, дорисиз усулларни қўллаб олиб борилади. Аввало, уни юзага келтирган бирламчи касалликларни даволаш керак. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, оёқларга қилинадиган ҳар қандай физиотерапевтик ва рефлектор муолажалар жуда фойдалидир. Игна билан даволашнинг самараси катта.

Қодиржон ҒАНИЕВ,

Наманган шаҳридаги 1-шаҳар шифохонасининг олий тоифали врач-неврологи.