1. Оёқларингизни ҳар куни ҳарорати 30-35 даража бўлган сувда ювинг.

2. Терингизга мос келадиган совундан фойдаланинг.

3. Таркибида спирт бўлган моддаларни ишлатманг.

4. Оёқларингизни ювгандан сўнг уларни яхшилаб қуритинг, айниқса бармоқлар орасига эътибор беринг.

5. Қуруқ, қипиқланувчи, ёрилган тери эҳтиёткорликни талаб қилади - сизнинг товонларингиз касаллик сабабли жудаям қуруқдир.

6. Бундай ҳолатда товонингизга ҳар куни махсус крем суртинг, лекин, бармоқлар орасига суртманг.

7. Доимий равишда оёқларингиз қўполлашган терисини пемза билан ишлов беринг (Пемза - вулқон тошларидан тайёрланган).

8. Пемзани тез-тез янгилаб туринг, чунки ундан узоқ вақт фойдаланганда замбуруғ пайдо бўлиши мумкин.

9. Кладок пластирларини қадоқларга ишлатманг.

10. Оёқдаги қадоқларни ҳеч қачон қирқ­манг.

11. Оёқни иситиш учун ҳеч қачон грелка ишлатманг, чунки улар сезгирлик пасайиши сабабли, куйиб қолиши мумкин.

12. Ҳар куни оёқ учун гимнастика қилинг (масалан, оёқ бармоқпарини букиш ва ёзиш). Бажариладиган машқлар мажмуасини шифокордан ёки "Диабет мактаби"дан билиб олишингиз керак.

13. Ҳар куни камида 30 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилинг.

14. Оёқдаги тирноқларингизни доимо эговлаб юринг.

15. Тирноқларингизни тўғри қилиб эговланг, лекин ўткир қирраларини қолдирманг - улар бошқа бармоқларни жароҳатлаши мумкин.

 

Пойафзални қандай танлаш керак?

Ўзингизга кенг, қулай, оёғингизга мос, биринчи кийиб кўрганингизда оёқларингизни оғритмайдиган пойафзал танланг. Оёқ кафти сиқилиб турмаслиги керак.

1. Пойафзални куннинг иккинчи ярмида танланг. Шунда сиз аниқ ўлчамни билиб оласиз, чунки бу вақтга келиб оёқлар шишган бўлади.

2. Пойафзални ичида ёт жисм йўқлигини, унинг патаги букланиб қолмаганлигини доимо текширинг.

3. Пайпоқларингизни ҳар куни алмаштиринг, ҳеч қачон ялангоёқ ёки пайпоқсиз юрманг.

4. Иложи борича оқ рангли, пахтадан тайёрланган пайпоқпар кийинг, чунки уларда жароҳат изларини кўриш осон (қон ёки йиринг томчилари).

5. Сайр қилганда оёқларингизда қадоқ пайдо бўлиши ёки жароҳатланишидан эҳтиёт бўлинг.

6. Оёқларингиздаги ҳар қандай нохушликларда: яхшиси тери жароҳати аниқланган биринчи кунидаёқ ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

Муҳаммаджон ВАҚҚОСОВ,

вилоят эндокринология

диспансери бош врачи,

тиббиёт фанлари доктори.