(Давоми. Бошланиши ўтган сонда).

ҲАР БИР ОДАМ ҚОНИДА ҚАНД АНИҚЛАНАДИМИ?

Ҳа, "глюкоза" - организмни миллиард ҳужайралари учун ёқилғидир.

Нафақат қандли диабет беморларнинг қонида қанд бор, балки маълум қанд миқдори барча инсон учун ҳам зарур. Қондаги қанд - бу инсон истеъмол қиладиган қанд эмас. Бу глюкоза ёки узум шакаридир.

Биз учун глюкоза ёқилғи вазифасини бажаради. Бу ёқилғи тана ҳужайраларида ўзлаштирилиб, ҳароратни ушлаб туришга, ҳаракатга, ақлий ва жисмоний ишга - яъни барча ҳаётий зарур жараёнга сарф­ланади.

Соғлом одамда қанд миқдори кун давомида маълум чегарада сақланади, ка­пиляр қонда наҳорга 3,3 - 5,5 ммол/л (60-100 мг%) овқатдан сўнг қоида бўйича 7,8 ммол/л (140 мг%)дан ошмайди (ҳисоблаш коэффиценти 18).

 

ҚОНДА ҚАНД МИҚДОРИ НЕГА ОШАДИ?

Уч турдаги овқат маҳсулотлари мавжуд:

1. Углеводлар - масалан шакарда, нонда, картошка ва меваларда.

2. Оқсиллар - масалан гўшт­да, балиқда, творогда.

3. Ёғлар - масалан маргаринда, гўшт ёғида, сарёғда.

Фақат углеводлар бевосита тановулдан сўнг қон таркибидаги қанд даражасини оширади. Ичакда углеводлар таркибий қисмига, яъни глюкозага парчаланади. Ичакдаги глюкоза қонга сўрилади, бу эса қонда қанд миқдорини оширади. Қондан қанд барча тана ҳужайраларига бориб "ёқилғи" сифатида ўзлаштирилади.

Интернет маълумотлари

асосида тайёрланди.

(Давоми бор).