Заҳарланиш аломатлари қўзиқоринни истеъмол қилгач, бир соат ўтгандан сўнг, баъзан 12 соат ичида сезилади. Кўнгил айнийди, қорин бураб оғрийди, кетма-кет қусилади. Хавфли томони вақтида чора кўрилмаса, бемор ногирон бўлиб қолади. Ҳатто ҳаётини бой беради.
Заҳарланишдан сақланай десангиз қуйидагиларни унутманг:
- Таом тайёрлашдан олдин қўзиқоринни яхшилаб саралаш, ёт нарсалардан тозалаш, 15-20 дақиқа қайнатиб, сувини тўкиб ташлаш керак;
- Рухланган идишларда сақлаш мумкин эмас;
- Таом тайёрлашда, консервалашда ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш шарт.
Қўзиқорин маҳсулотини егач, нохуш ҳолатлар рўй берса, зудлик билан тиббиёт муассасалари шифокорларига мурожаат этиш билан кўнгилсиз оқибатларнинг олдини олган бўласиз.
Жасур МАШРАБОВ,
вилоят ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлинмаси мудири.
Шуҳрат БОЛТАЕВ,
врач ёрдамчиси.