1. Гиппократ андозаси зиён етказмасликка асосланади. "Тиббиёт отаси" дея тан олинган Гиппократнинг машҳур қасамёдида врачнинг мижоз олдидаги мажбуриятлари тўлақонли ифодаланиб, шакллантириб берилган.
2. Парацельс андозаси эзгуликка асосланади. Унинг моделида патернализм-бутун даво жараёни, врачнинг мижоз билан руҳий ва ҳиссий алоқаси муҳим ўринни эгаллайди.
3. Деонтологик андоза бурчга риоя қилиш тамойилидир.У табобат аҳлининг жорий этилган қоидаларга риоя қилиши ва белгиланган ахлоқий тартиб-интизомни қатъий бажаришида ифодаланади.
4. Замонавий жамиятда тиббиёт одоб-ахлоқининг андозаси ғоят муҳим. Тиббиёт амалиётида муаммоларнинг катта қисми бемор ҳолатига, унга тайинланган муолажаларга лоқайдлик юзага келган жойдан бошланади. Соғлиқни сақлаш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқига айланган экан, ҳар бир шахс теппа-тенг кўрилиши, уларга ирқи, жинси, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, бир хил муносабатда бўлиниши талаб этилади. Шифокор доимо ўзини тута билиш меъёри, сабр-тоқатли ва касбий бурчини сезиши, беморга ғамхўр бўлиши лозим. Беморнинг қариндошлари билан суҳбат эса ундан катта санъат, одоб, хушмуомалалик ва жиддийликни талаб қилади. Касалга чалинганларга турли маслаҳатлар беришга баъзи масалаларни консилиум усули билан ҳал этишга мутаносиб руҳий муҳитни яратишга эришиши керак. Бугунги мураккаб даврда шифокорнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни беқиёсдир.
Этик тизимни мувофиқлаштириш учун тиббиёт ходими риоя қилиши лозим бўлган ахлоқий меъёрлар доирасини кенгайтириш зарур. Врач учун фойда келтириш ва зиён етказмаслик, шахсий эркинлик, инсон қадр-қимматининг муҳофазаси, рост гапириш ва ваъдани бажариш, адолатга қатъий риоя қилиш биринчи даражали аҳамиятга эга.
Ҳар бир беморга алоҳида-алоҳида ёндашиш лозим. Чунки кимдир сержаҳл, кимдир йиғлоқи ёки бошқа хусусиятлар соҳиби бўлиши мумкин. Тиббиёт ходими ва бемор ўртасида ўзаро ишонч, бир-бирини тушуниш, талабчанликнинг юмшоқлик билан уйғунлиги жуда фойдалидир. Ҳаққонийлик - бемор ҳаётини сақлаш, тушкунликка тушмаслик учун ёлғон гапиришларни ҳам ўз ичига олади. Ҳамкасблик садоқатларига амал қилиш, тиббиёт сирларини сақлаш зарур.
Хулоса шуки, Н.Н. Блохин айтганидек: "Инсон соғлигини тиклаш ва яшаш умидида юради. Шу умидни биз қўллаб қувватлашимиз лозим".
Тоҳиржон АБДУЛЛАЕВ,
1-шаҳар шифохонасининг терапия бўлими мудири.