Диабетик товон синдроми периферик нерв сис­темаси, артериал ва микроцеркулятор сис­темаси патологик ўзгаришларини ўз ичига олади. У бевосита ярали некратик жараён ва товон гангренасини келтириб чиқарувчи хасталик ҳисобланади.

Касаллик этиопатогенезида инсулин етишмаслиги ҳисобига келиб чиқиши аниқланган. Қандли диабет хасталиги билан оғриган беморларнинг 20 йил ичида 80 фоизида диабетик товон синдроми ривожланган. Товондаги яра ва гангреналарнинг асосий сабаби ташқи травмадан юзага келади.

Хасталикни патогенезида қуйидаги факторлар асосий манба бўлиб хизмат қилади. Микроангиопатия, макроангиопатия, полинейропатия ҳамда умумий ва маҳаллий иммуноденифит.

Диабетик товон синдроми қуйидаги клиник турларни ўз ичига олади. Нейропатик, ишемик ва аралаш.

Таъсирланиш даражаси бўйича эса қуйидаги даражаларга ажратилган. Ярали дефектсиз, Шарко товонини кўриниши. Юзаки яра, яъни йирингламаган. Чуқур яра суяк тўқимаси ўзгаришсиз. Чуқур яра абсцесс ва суяк ўзгаришлари ҳосил бўлган. Чегараланган гангрена ҳамда бутун кафт гангренаси.

Йиринглаган нейропатик товонда полинейропатия ётади. Бунинг натижасида сезгирлик, мотор, вегетатив иннервация бузилиши рўй беради. Мушаклар атрофи ва деформациясини чақиради. Нотўғри оёқ кийим кийиш оқибатида қадоқ ва яралар ҳосил бўлади. Тўқималарни нейротроп озиқланишининг бузилиши натижасида эса инфекция келиб чиқади. Бу гуруҳдаги клиник кечишида абсцесс ва намли гангреналар юзага келади.

Ишемик кўринишида эса хасталик оғриқлари ўтиб кетувчи чўлоқлик, кейинчалик эса тунги оғриқлар пайдо бўлади. Кафтдаги некротик ўзгаришлари ўз-ўзидан юзаланади.

Консерватив даволаш ҳамкорликда олиб борилади. Йирингли жарроҳ, эндокринолог, терапевт, қон-томир жарроҳи, реанимотолог ва бошқа мутахассислар ҳамфикр иш юритадилар.

Олимжон МЎЙДИНОВ,

Абдулҳамид ХУДОЙНАЗАРОВ,

1-Наманган шаҳар шифохонаси,

жарроҳлик бўлими врачлари.