Эртамиз бугунги кундан бошланади, албатта. Шунинг учун ўзимизнинг, болаларимиз ва кексаларимизнинг соғлиги тўғрисида ҳозирдан ўйлашимиз керак. Соғломлаштириш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи билан ҳаёт кечириш аслида бенуқсон насл, баркамол ёшлик, соғлом кексалик, узоқ умр дегани.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача умр 67 ёшдан 73,5 ёшга етгани кўнглимизда ҳаётга муҳаббатимизни янада оширади. Бироқ, 40-50 ёшлиларда юрак қон-томир касалликлари, ичкиликбозлик туфайли бирданига ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. Бунга асло бепарво қараб бўлмайди.
Ҳаёт - гўзал, ундан баҳра олинг, узоқ яшашга интилинг. Оилавий поликлиникаларга бориб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтинг. Сиҳатгоҳу шифохоналарда соғлигингизни тикланг. Халқимизда "Соғлигинг-бойлигинг" деган нақл бежизга айтилмаган. Бахтли болалик, жўшқин ёшлик, узоқ умр, доно кексалик барчамизга насиб этсин.
Дилфуза ҚОРАБОЕВА,
Наманган шаҳар 5-оила поликлиникаси педиатри.