Қуйида лимоннинг фойдаларини санаб ўтамиз:
- нафас йўллари, лор касалликлари, вирусли инфекцияларда фойдали;
- лимон гриппнинг олдини олишда энг мақбул восита ҳисобланади (чунки, лимон таркибидаги С витамини иммунитетни, организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиради. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз: лимон таркибидаги С витамини апельсинга қараганда тўрт баравар кўп);
- лимон микробларга, яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга;
- лимон таркибидаги моддалар юрак мускули тонусига ижобий таъсир кўрсатади, қон томири деворларини мустаҳкамлайди, қон томирлари атеросклерози, томирнинг холестерин пилакчалари билан тиқилиб қолиши олдини олади;
- юрак-қон тизимининг умумий фаоллигини таъминлайди. Лимон таркибида флаваноидс моддаси борлиги сабаб организмдаги қон айланиш тизими яхшиланади. Шу туфайли юракка қон енгил бориши таъминланади;
- қон босимини пасайтиради;
- ўт пуфаги ҳолатини яхшилайди;
- ревматизмни даволашда, унинг олдини олишда ҳам қўлланади;
- лимон таркибида кайфиятни кўтарувчи моддалар бор. Чунончи, лимон, унинг шарбати асаб касалликларида жуда фойдали;
- кучли бош оғриғи, невроз олдини олади;
- лимон шарбати уйқусизлик, тажанглик, тез чарчашга даводир. Лимон таркибидаги калий мияни, асаб тизимларини озиқлантиради;
- лимоннинг ўткир ҳиди инсонга стресс ҳолатларида ёрдам беради;
- лимон таркибидаги калций суякларга, айниқса тишларга фойдали;
- лимон шарбати лимфа томир тизимларини тозалайди;
- лимон оғир овқатларни ҳазм қилишда ошқозонга ёрдам беради;
- сиқиб олинган суви ични тозалайди, рангни тиниқлаштиради, сепкилни кетказади, хафақонни босади;
- лимонни доим истеъмол қилиш соч тўкилиши олдини олади;
- жигар, ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, танадан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради;
- уруғи бавосир касаллигида наф беради.
Фойдали маслаҳатлар:
- лимонни шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунда у фойдали хусусиятини йўқотмайди.
Асаб толиққанда, чарчаганда лимонни қайта-қайта ҳидлаш кайфиятни кўтаради, юракка таскин беради.
Юздаги тошмаларни, доғларни лимон шарбати билан артилади.
Катта ёшдаги кишилар ҳар куни биттадан лимон еб юрсалар, эшитиш қобилияти, қон босими, иштаҳа меъёрида бўлади.
Эслатма: лимон гўшти меъдага зарарли. Лимон, унинг шарбати гастрит билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.
Санжарбек ҲАМИДОВ тайёрлади.