Касалликнинг яширин даври жуда қисқа, бир неча соатдан бир-икки кунгача. Бемор лоҳас бўлиши, эти увишиши, кучли қалтираши ва иссиқлик даражасининг кўтарилиши бошланади. Бошнинг пешона ва чакка қисмлари қаттиқ оғрийди. Кўз қизариб, соққалари атрофида оғриқ пайдо бўлади. Бемор ёруғликка қараганда кўзлари ёшланади, бурун битиб қолади. Қўл-оёқларининг мускуллари қақшаб оғрийди. Баъзан кўнгил айниши ва қусиши мумкин. Кўпинча лаб ва бурун атрофига учуқ тошади.
Агар сиз грипп касаллигига дучор бўлмай десангиз турар-жойлар, ишхоналар ва ўқув юртларида биноларнинг хоналарини вақти-вақти билан шамоллатиб туришга эътибор беринг.
Грипп хасталиги аниқланса беморлар алоҳида хонага ётқизилиши, хонани тез-тез шамоллатиш, идиш-товоқларни дезинфекциялаш керак.
Мухлиса САМАТОВА,
вилоят юқумли касалликлар
шифохонаси врачи.