Шифохона бош врачи Сайфиддин Мамадалиев, бош врач ўринбосари Абдулазиз Йўлдошев, "Шифокор ва ҳаёт" газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиевлар эса мустақиллик йилларида мамлакатимизда рўй берган беқиёс ўзгаришлар, айниқса тиббиётда кечаётган ислоҳотлар самараси хусусида фикр юритишди. Юртимиздан етишиб чиққан мутафаккирлар ва алломаларнинг жаҳон цивилизацияси ривожидаги беназир ҳиссалари ҳақида гап кетганда тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино мероси алоҳида аҳамият касб этиши ҳусусида гапирилди.
Тадбир ниҳоясида бир гуруҳ соғлиқни сақлаш ходимлари Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.