Республика ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилояти бўйлаб "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Куннинг биринчи ярми тадбирларида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизими, вилоятдаги ОТМ ректор, проректор, ректор маслаҳатчилари, вилоят Адлия бошқармаси раҳбар-ходимлари, Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Косонсой, Уйчи, Янгиқўрғон, Наманган туманлари мактаб директорлари – жами 1 500 дан зиёд иштирокчи қамраб олинди.

 

Тадбир давомида Дин ишлари бў­йича қўмита раиси маслаҳатчиси И. Маърупов томонидан "Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси"да белгиланган асосий йўналишлар атрофлича тушунтирилди.

 

Хусусан, давлатнинг диний соҳадаги сиёсати, виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар ёритиб берилди.