Мана шу эзгу ғоя асосида юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида маданий-маънавий ҳаётимизда ҳам янги саҳифалар очилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида "Ҳамшира, Тадбиркор, Аёл" деб номланган кенгайтирилган тадбир тантанали равишда ўтказилди.
Тадбир давомида ҳамшираларимиз нафақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фидокорона хизматлари, балки чеварлик, пишириқчилик, гулчилик, зардўзлик ва каштачилик каби миллий ҳунармандчилик йўналишларини ҳам пухта ўрганаётганликлари намоён этилди. Бу эса оила бюджетини мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.
Тадбир якунида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Миллийлик руҳи, маънавий янгиланиш ва ижтимоий бирдамлик остида ташкил этилган мазкур тадбир мустақил юртимизнинг тараққиёт йўлидаги яна бир тарихий саҳифаси сифатида қалбларда чуқур таассурот қолдирди.