https://siriustelecom.uz/wp-content/uploads/2022/05/internet_tariffs.jpg

Интернет – халқаро компьютер тармоқлари мажмуи. Жумладан, "Google" – қидирув тизими бўлиб, 100 дан зиёд тилларда сўровларни қайта ишлайди ва 132 мингдан ортиқ компьютердан иборат. Бу тизим кунига 1 миллиарддан ортиқ қидирувни амалга оширади.Интернетдаги рекламалар сизни дунё бўйлаб ахборотлар,ўйин-кулгу,онлайн харид ва онлайн хизматлар билан таништиради. У ахборот тар­қатиш, олиш, сақлаш, керакли маълумотларни тезда топиш, ўзаро ёзма ва тасвирий маҳсулотлар алмашиш каби жуда кўплаб имкониятларга эга. Шу боис бу воситадан илм-ҳунар ўрганиш, илмий-ижодий изланиш, фан ва технология янгиликларидан хабардор бўлиш сингари хайрли мақсадларда фойдаланаётганлар талайгина.

Интернетнинг яна бир қулайлиги шундаки, ўнлаб мамлакатларга бориб, саёҳат қилишдан кўра, вертуал тармоқ орқали ўша мамлакат ҳақида маълумот, расмлар томошалаган ҳамёнбопдир. Шунингдек, қулай нархлардаги онлайн харидларни амалга оширишингиз ҳам мумкин. Ана шунда вақтингиз ҳам, йўл ҳақига ортиқча харажат ҳам тежалади. Яна бутун дунёдаги одамлар билан танишиш, дўстлашиш имкониятига эгасиз.

Айни вақтда интернетнинг салбий томонлари ҳам мавжудлигини унутмаслигимиз зарур. Веб-саҳифалар фотосуратлар, мусиқа ва видеолари билан ўзига жалб қилувчи ҳисобланса-да, уларни юклаб олиш жуда секин ва зерикарли. Ахборот излаётган бўлсангиз, сизга керакли ахборотдан кўра рекламалар кўпроқ тақдим этилади. Ҳадеб мониторга термулаверсангиз, кўриш қобилиятингиз пасайишига олиб келади.

Бугун ҳаётимизни интернетсиз асло тассавур қила олмаймиз. Гўё­ки ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолгандек. Шунинг учун кўп болалар бундан оқилона фойдаланишади. Баъзи ўғил-қизлар интернет орқали ўқиб-ўрганишга эмас, ўйинлар ўйнашга қизиқишади. Айрим веб-сайтлар болалар ёшига ва савиясига мос эмас.

Баъзи ота-оналар шунинг учун фарзандларининг телефон тутишига қарши. Бироқ бошқалари кичик фарзандларини тинчлантириш учун интернетдан турли ўйинлар юклаб беришади. Охир-оқибат, болалар турли касалликларга чалинишади. Бунга, албатта, катталар сабаб бўлишмоқда. Кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун катталар фарзандларига интернетдан тўғри фойдаланишни ўргатишлари шарт.

Дилнура МАҲМУДЖОНОВА.