Мактабимиз ўқувчилари билан қутлуғ сана – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир ташкилладик. Тайёргарлигимиз тўкис бўлгани учун адабий анжуманимиз ғоят қизиқарли тус олди.

Саҳнада шоир ғазаллари, рубоийлари янгради. Ҳатто Гули ва Навоий сиймосигача ўқувчилар томонидан намойиш этилди. Қўшиқлар куйланди. Ҳар бир чиқиш залда ўтирган ўғил-қизларимизнинг, устозларининг қарсаклари билан олқишланди.

Тадбирни ташкиллашда ҳамкасбларимдан Сайёра Холмирзаева, Осиёхон Мамадалиева, Моҳирахон Паттоева ва Ҳилолахон Эрматоваларнинг ўқувчилари айниқса фаоллик кўрсатишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Содиқ Сайҳуннинг ташрифи анжуманимизга ўзгача файз бағишлади. Меҳмонимиз болаларнинг навоийхонлигидан, иқтидорли ўқувчиларнинг адабиётга ихлоси баландлигидан ғоят мамнун бўлди.

Мактабимиз директори Иззатилла Абдуллаев, маънавий-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Мактуба Мансуровалар ўқитувчи ва ўқувчиларга қутлуғ санани муносиб нишонлашаётгани учун ташаккур изҳорлашди. Навоий асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятини яна бир бор эътироф этишди.

Ҳабибахон ҲОЖИБОЕВА,

Тўрақўрғон туманидаги 55-умумтаълим

мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.