Диспансеримизда ҳар ҳафтанинг сешанбасида маънавият тадбири ташкиллаяпмиз. Президентимизнинг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорлари асосида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини тобора оширяпмиз. Айни маҳалда мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишланган тарғибот-ташвиқотни ҳам тобора кучайтиряпмиз. Навбатдаги тадбиримизда бош врач О. Ҳолмирзаев, бош врач ўринбосари Б. Қодиров ҳамда бош ҳамшира Ф. Болтабоевалар сўзга чиқишди. Байрамолди тараддуди режаларини янада аниқроқ белгилиб олдик. Ободончиликка яна бир бор эътиборни қаратамиз. Таъсирчан тадбирлар ўтказиш учун фаол ҳаракат қиламиз.
Нуриддин ҒОЙИПОВ,
вилоят тери-таносил касалликлари диспансерининг маънавий-маърифий ишлар мутасаддиси.