Наманган шаҳар тиббий меҳнат экспертиза комиссияси жамоаси ҳам асосан шу мақсадда, яъни имконияти чекланган фуқароларга эътибор қаратиш борасида изчил фаолият қўрсатмоқда. Бу ерда Наманган шаҳрида яшовчи бемор ва ногиронларнинг ҳолати ўрганиб чиқилиб, уларнинг турмуш фаолиятининг чекланиш даражаси: ўз-ўзига хизмат кўрсатиш лаёқати, мўлжалга олиш лаёқати, мустақил ҳаракатланиш, муомала, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати бузилиш даражаларини аниқлаб, ногиронлик гуруҳи белгиланади. Айни чоғда ногиронларга тиббий реаблитация мақсадида ёрдамчи эшитиш мосламасига, ҳасса ва бошқа зарур техник воситаларга тавсия этилади. Шунингдек, ногиронларга ҳудудий ва республика реаблитация марказларида ётиб даволанишлари учун йўлланмалар берилади.

- Уларнинг ҳар бири бир дунё. Ҳар бири билан ўзига хос муомала қилиш, кўнглига йўл топиш зарур. Ногиронлик умрбод эмас, балки вақтинча эканлигини уларга тушунтириб, ортиқча хавотирга тушишнинг хожати йўқлигини айтиб, таскин ва умид беришга ҳаракат қиламиз. Уларнинг ўз вақтида даволаниб, жамоаларига - меҳнат қучоғига қайтишлари учун қўлимиздан келганича қонун-қоидаларига мувофиқ имкониятлар яратамиз, - дейди ТМЭК раиси Муқаддасхон Мирвалиева.

Шаҳар тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси биносидан чиқиб келаётган кишиларнинг чеҳрасига назар ташлар эканмиз, ўз бурч­ларига садоқат кўрсатиб, адолатли хулосага келаётган, ногиронларга умид бағишлаётган ходимлардан уларнинг миннатдорликлари яққол сезилиб турарди.

Маълумки, мустақил юртимизда ўз тараққиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамо­йиллардан бири-кучли ижтимоий ҳимояни амалга оширишдан иборат. Ана шу эзгу мақсадда сидқидилдан хизмат қилаётган фидойи юртдошларимиз ҳамиша омон бўлишсин!

Роза ШОКИРОВА.