Бугунги кунда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур эта олмаймиз Чунки, ахборот асрида яшаяпмиз. Жаҳонда рўй бераётган воқеаю янгиликлар бир зумда оламга тарқалмоқда. Давр шитоб билан ўзгариб бормоқда. Тезкорлик жиҳатидан ижтимоий тармоқлар пешқадамлик қилаётган бўлсада, босма нашрларнинг ҳам мавқеи ортда қолаётгани йўқ, албатта. Газета ва журналлар бизнинг ахборотга бўлган эҳтиёжимизни қондиришда ўз ўрнига эгадир. Уларни исталган вақтда мутолаа қилиб, ўзингизни қизиқтирган маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган ўзгаришлар, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараларини, татбиқ этилаётган янги технологияларни, оммалаштирилаётган илғор тажрибаларни кенг ёритишда "Шифокор ва ҳаёт" газетаси ва "Тиббиёт ва замон" журнали муҳим аҳамият касб этмоқда. Кейинги йилларда ушбу нашрларнинг тубдан ўзгарганлигини ҳис этиб турибмиз. Улар вилоят тиббиётининг ойнаси сифатида соҳанинг бугунги фаолиятини тўлақонли ёритиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Муассасамиз жамоаси жорий йил обуна мавсумида нафақат ушбу матбуот нашрлари, балки бошқа соҳавий ва ижтимоий-сиёсий газета-журналларга ихтиёрий равишда обуна бўлмоқдалар. Зеро, кўп ўқиган кўп билади, теран фикрлайди, фаол хизмат қилади.
Собиржон ШОМАТОВ,
вилоят 2-силга қарши кураш диспансери бош шифокори.