Тадбирда Поп тиббиёт коллежи тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси Жамшид Эргашев иштирок этиб, Президентимизнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асари мазмун моҳияти ҳамда Юртбошимизнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонидаги суҳбатида олға сурилган ғоялар ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, йиғилишда маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул Маъсудахон Маҳкамова ҳам сўзга чиқиб бирлашмада маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига муносиб жавоблар олишди.
Манзура ЭРГАШЕВА.