Давлатобод туманидаги 48 мактабда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни муносабати билан "Улуғимсан, Ватаним!" деб номланган адабий-бадиий мусиқали тадбир ташкилланди.
Дастлаб, ўзининг бетакрор назмий мисралари билан китобхонлар қалбидан жой олган Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди тўғрисида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Дилдора Маъмуралиева ва Гўзал Каримовалар ўқувчиларга янада кенгроқ маълумотлар беришди.
Истеъдодли ўқувчилар Илёсбек Ҳасанов, Диёра Акбарова, Сўғдиёна Сиддиқжонова, Дилнора Ғуломжонова, Меҳрўза Мирзабоева ва Санамхон Содиқжоновалар шоир шеърларини ёддан ўқиб бердилар.
Айниқса, М. Юсуфнинг "Илёс" шеъри асосида саҳналаштирилган драмадаги ролларни Ойшахон Зокиржонова, Шахбоз Маҳамадиллаев, Райҳона Имомназарова, Рухсора Обидовалар юксак маҳорат билан ижро этишиб, барчанинг олқишига сазовор бўлишди.
Муҳаммад Юсуф шеърларига басталанган куй ва қўшиқлар рақсида "Юлдузча" дастаси қатнашчилари хиром айлашди.
Манзура ЭРГАШЕВА,
мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.