Наманган шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан тантанали тадбир ташкилланди.
Аждодларимизнинг бебаҳо ижодий мероси, халқимиз маънавий бойлигига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида мактаб директори Ш. Юсупов, маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М. Насриддинов, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси М. Рўзиевалар маъруза қилишди.
5 "б" синф ўқувчилари И. Рустамжонов ва А. Аҳмаджонов, О. Анварова, М. Алимова, К. Рустамовалар Навоий ва Бобур ғазалларини маҳорат билан ифодали ўқишди. М. Ҳабибуллаева "Соҳибқирон", Ф. Турсунбоева ва М. Абдуқаҳҳоровалар "Тановор" рақсини ижро этишиб, барчанинг олқишига сазовор бўлишди.
Тадбир ташкилотчиси рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Боқижонова икки буюк сиймонинг сермазмун ғазал ва рубоийларини нафақат ёшлар, балки катталар ҳам фахр ва ифтихор билан ҳамиша ўқиб ўрганиши кераклиги ҳақида сўзлади. Фаол ўқувчилар Фаҳрий ёрлиқ ҳамда китоблар билан тақдирландилар.