Бу ерда "Тилимизнинг мавқеи - элимизнинг мавқеи" мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.
Марказ бош врачи вазифасини бажарувчи Б. Юсупова сўзга чиқиб, Президентимизнинг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи ва нуфузини тубдан оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.
Ҳозирги пандемия шароитидан келиб чиқиб, эҳтиёткорлик қоидаларига амал қилган ҳолда бўлим мудирларига шу ҳақда ходимлари билан мазмунли ва таъсирчан тадбирлар ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди.