Шогирдлари таклифидан қалблари қувончга тўлган ҳамширалардан Холидахон Файзуллаева, Гулнорахон Абдулхаева, Ҳафизахон Абдуллаева кичик тиббиёт ходимларидан Каримахон Саматова, Зарифахон Убайдуллаева, Марҳабатхон Юсупова, Шаҳзодахон Жўраевалар ўзларининг қадрдон масканларига ташриф буюрдилар. Устоз-шогирдлар бир пиёла чой устида дилдан, самимий суҳбатлар қуришди.

Ҳаётий воқеалар ёдга олинди, мисоллар асосида кўп йиллик иш тажрибаларидан сўзлаб бердилар. Уларнинг қимматли маслаҳатларидан шогирдлар мамнунлик туйишди.

Дилбархон КАРИМОВА,

Наманган шаҳар болалар шифохонаси врачи.