Дунё серташвиш, ҳаёт ҳамиша қувончлардан иборат эмас. Гоҳ-гоҳ бошимизга ташвишлар тушади, мураккаб вазиятларда кимнингдир йўл-йўриғига эҳтиёж сезамиз. Ана шу паллада ҳам ҳеч қандай миннатсиз хонадонимиз фаришталари бошимизни силашади, овунтиришади, ширин орзу ҳавасларга етиш осон кечмаслигини уқтиришади. Ҳаммадан кўраям ташвишимизга шерик бўлишиб, кўнглимизга далда беришади. Эртанги чароғон кунларга бугунги сабр-матонатимиз пойдевор эканлигини тушунтиришиб, маънавий мададларини аяшмайди.
Кексаларнинг дуоси олтиндан қиммат. Улар ғаниматлигини бирор дақиқа унутмайлик. Ахир дуода розилик бор, ризолик бор. Шоир Абдулла Орипов ёзганидек: "Сийланган жойида азиздир инсон". Қарияларни эъзозласак, бизни ҳам келгусида фарзандларимиз қадрлашади. Қадрлаган қадр топади. Дуо олган униб-ўсади.
Мунира УМУРЗОҚОВА,
вилоят қон қуйиш маркази бош врачи.