- Хавф ортда қолди, азамат. Сен ҳали узоқ яшайсан! - дегандингиз табассум билан. Мен ҳам мамнун жилмайгандим сиздек нажоткоримга. Бугун эса ўша бола хизматингизда.

У қўлидаги хат-ҳужжатларга назар ташлаб, стол ёнидаги тугмачани оҳис­та босди. Остонадан котиба қиз ҳатлади.

- Ўринбосарим тезда кирсин! - деди худди шошилиб тургандек.

Салгина фурсат ўтар-ўтмай эшик яна очилди.

- Сўраган экансиз? - деди нима топшириқ маъносида ёшгина йигит.

- Ҳасанбой акамлар озиб-ёзиб муҳим бир иш билан ҳузуримизга келибдилар. Мана, барча ҳужжатлар, шу бугуноқ талабларини қондириш чорасини кўринг. Натижасини, албатта, менга айтасиз. Муаммо туғилмаслиги шарт. Бу киши ҳали элу юртга кўп керак бўладилар, эъзозлашимиз лозим...

Ҳасанбой ака иши шунчалик осон шошилинч битини хаёлигаям келтирмаганди. Врачлик касбининг ҳурмат-эътибори баландлигини чуқур ҳис қилди. Ботирмирза Алимирзаев катта раҳбарнинг ўзи эшиги тагигача кузатиб, қўл сиқиб ҳамиша хизматга тайёрлигини қайта-қайта такрорлаганди. Ҳасанбой ака умрини дардмандларни даволашга сарфлаётганидан ғоят ғурурланса, жарроҳликнинг ҳаётбахш тиғини ҳар гал қўлига олганида унинг масъулияти нақадар юксаклигини, бугунги беморлари, эртанинг эгалари эканлигини қалбан чуқур англаб, "Операцияда хатога йўл қўйишим сира-сира мумкин эмас!" деган ўй билан ҳар бир ҳаракати ҳушёрликда, зийракликда, чечанликда, тўғри ва қатъий қарор асосида бўлишига эришишга интилади. "Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтади ҳам қайтади" деган дилга ёқимли қўшиқ қулоғи остида мудом жаранглаётгандек ўзининг эзгу фаолиятига кечаю-кундуз фидоийларча ёндошади. Ахир у шифокорлик касбини тирикчилик мақсадида танламаган. Одамларни озорлардан, оғриқлардан фориғлашдек машаққатларни малолсиз чекиш, болаларга табассум бағишлаб, олам чароғонлигини барқарор қилувчиларнинг олдинги сафларида юришни бетимсол бахт ҳисоблаш Ҳасанбой Жумабоевнинг яшаш фалсафасига айланган. Аслида, унинг камолот касб этиши учун қанчадан-қанча йиллар, қанчадан-қанча билимлар, қанчадан-қанча амалиётлар керак бўлганлиги айниқса ёшларга ибрат мактаби эканлиги ҳозирда ҳаётий ҳақиқатдир.

Содиқ САЙҲУН.

- Ҳасанбой акамлар озиб-ёзиб муҳим бир иш билан ҳузуримизга келибдилар. Мана, барча ҳужжатлар, шу бугуноқ талабларини қондириш чорасини кўринг. Натижасини, албатта, менга айтасиз. Муаммо туғилмаслиги шарт. Бу киши ҳали элу юртга кўп керак бўладилар, эъзозлашимиз лозим...