ВҲССБ томонидан Наманган шаҳар ва барча туман тиббиёт бирлашмаларига бош­қармадан бош мутахассислар ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари амалий ёрдам учун масъул этиб бириктирилган. Жазони ўташдан озод қилинганларнинг тиббий кўригини уюштириш бўйича қўлланма ишлаб чиқилиб, ДПМларга етказилган.

Амнистия қўлланган шахс­ларга вилоят ва туман силга қарши кураш диспансерлари, вилоят тери-таносил, эндо­кринология, кардиология, наркология, асаб-руҳий, онкология касалликлари диспансерларида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида заҳира ўрин-жойлар яратилиб, дори-дармонлар келтириб қўйилган.

Аниқланган фаол сил касалликларини даволаш учун вилоят ва туман силга қарши кураш диспансерларида 70 та ўрин мавжуд. "Пахталикўл" сиҳатгоҳида яна 10 та заҳира ўрингача ажратилган.

Амнистия теккан, жазодан озод қилинган шахслар ичида сил касаллиги аниқланса, диспансерларда уларни ДОТС дастури асосида даволаш ҳам режалаштирилди.

Дилшод ҲОШИМОВ,

ВҲССБнинг

бош мутахассиси.