Ш. Ҳотамов мансаб ваколатини қасд­дан суиистеъмол қилиб, дизенфекция бўлими мудири С.Ортиқов билан бирга ишламаганларга ишлаганлиги ҳақида сохта табеллар тўлдириб, яна шу уч ой ичида 1.379.470 сўм иш ҳақларини ноқонуний равишда тарқатган. Айни маҳалда 333 литр, яъни 471.559 сўмлик нефть маҳсулотларини бошқа мақсадларга сарфлаган.

Бундан ташқари "Тиббиёт марказларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандидаги "Тиббиёт марказлари ходимларига моддий ёрдам фавқулодда ҳолларда уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт маркази касаба уюшма ташкилотининг ташаббуси билан, яқин қариндошларининг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда кўрсатилади" деб белгиланган бўлса-да, унга амал қилинмаган. 5 нафар ходимга тегишли ҳужжатларсиз 1.534.373 сўм моддий ёрдам пули берилган.

Бу билан Ш.Ҳотамов ўзига топширилган ўзганинг жами 4.388.794 сўм маблағларини ўзлаштирган ва камомад йўли билан талон-тарож қилган. Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди давлат маблағи ҳисобига "ҳотамтой" бўлган қонунбузар бош врачни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми "в,г" банд­лари ва 209-моддаси 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган, деб топди. Моддий ва мансабдорлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан 2 (икки) йилга маҳрум қилди. Энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида жаримага тортди. Ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ўтказиш билан 2 (икки) йилга ахлоқ тузатиш жазосини ҳам тайинлади.

Унинг гуруҳидаги бош ҳисобчи Муҳиддин Мамадалиев, дизенфекция бўлими мудири Садриддин Ортиқовлар эса моддий ва мансабдорлик ишларида ишлашдан 1(бир) йил муддатга маҳрум бўлдилар, аҳлоқ тузатиш жазоси уларга ҳам белгиланди. Юқоридаги каби катта миқдордаги жарима ундирилиши ҳақида ҳукм чиқарилди.

Ҳақ НАЗАР.