Р.Умаровани судга олиб келган ҳодиса ўз уйида содир этилган. У аслида ота-онасидан диний сабоқ олган экан. Қўшнилари Майрамхон Эгамқулова билан Ҳамида Турсуноваларни эса шогирдликка қабул қилган чамаси. Хонадонида биргаликда диний китобларни ўқишга ўргатаётгани, билим бераётгани аниқланди.

Отинойи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 241- моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланди. Кодекс талабига кўра махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълим бериш таъқиқланади.

Албатта, адолатли суд унга енгил жазо қўллади. Сабаби, содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, аёллигини ва пенсия ёшидалигини инобатга олди.

Норасмий отинойига энг кам иш хақининг 1(бир) баробари миқдорида, яъни 96.105 (тўқсон олти минг бир юз беш) сўм жарима жазоси тайинланди.

Ўйлаймизки, Р.Умарова энди бундай "мактабдор"ликни ҳавас қилмасалар керак.

Хақ Назар.