Масалан, вилоятимиз аэропортига "Екатерингбург - Наманган" йўналиши бўйича парвоз қилиб келган самолёт қўнганда бортидаги йўловчилардан йигирма уч ёшли Илҳом Алиевнинг юклари орасидан "Galaxy-3" русумли телефон чиқди. Хотираси текширилганда 28 та миллий маънавий қадриятларимизга зид бўлган парнографик видеороликлар бор экан. Албатта, ўзбошимча шахснинг ҳужжатлари муҳокама учун судга оширилди.
Юқоридагидек ҳолат ягона эмас. Лекин ҳушёрлик ва сергаклигимиз туфайли ҳеч бири эътиборимиздан четда қолмайди. Халқимизнинг маънавий хавф ва таҳдидлардан ишончли ҳимоялашга изчил интилаверамиз.
Руфадтулло РАҲМАТИЛЛАЕВ,
Наманган халқаро аэропорти ТИИБ ХООГ инспектори,
лейтенант.