- Ёрдамининг керак, - деди гапни қисқа қилиб.

- Тушундим.

- Наманганлик танишим Адҳам ҳалигидан сўраяпти, топиб берайлик.

- Бўпти.

Сирли суҳбатдан сўнг улар учрашишди. Янгиқўрғоннинг Оқтом қишлоғига бирга боришди. Эски таниши Дамирни топишди.

- Бор-у, Наманганда-да, - деди у.

Бир-бирларини яхши тушунишди. Энди уччовлон шаҳарга йўл солишди. Катта кўприкка етиб келишгач, Дамир харидорларини шу ерда қолдириб, ўзи қаёққадир жўнади, кўп ўтмай яна қайтиб келди.

- Мана,- Қодирга узатди у қоғозга ўроғлик нарсани.

- Қанақаси?

- "Ручник".

У маъқул дегандай бошини силкитди-да, автомашина ичида пулини нақд санади.

Қодир хурсанд бўлиб, Дамир билан хайрлашди. Сирожиддин икковлари мўмай пулни қўлга киритишганидан қувонишди. Ҳамма иш ҳамирдан қил суғургандай осонгина амалга ошганди-ю, лекин жиноятчилар эрта қувонишган экан. Вилоят МХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўша заҳотиёқ ушландилар. 225,65 грамм гашиш моддаси А. Йўлдошев ва А Иброҳимовларга 650 АҚШ доллари ва 700 000 сўм эвазига сотилаётганда жиноят фош этилди.

Таажжублиси, С. Ғафуровнинг жиноятга қўл уруши биринчи бор эмасди. У 2008 йилда ҳам худди шундай хатти-ҳаракати учун қамоқ жазосига тортилганди. Афсус, у қилмишидан тўғри хулоса чиқармади. Шунинг учун яна панжара ортига ҳукм қилинди. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди С.Ғафуровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасининг 2-қисми, 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топди. 10 (ўн) йилу 6 (олти)ой мудатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Халқимиз айтганидек: "Бузоқнинг югургани сомонхонагача". Оғуфурушларнинг пайини қирқиш учун кураш бетўхтов олиб борилаверилади. Гиёҳвандликка ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Жамият учун хавфли иллатга  ҳеч ким бефарқ қараши мумкин эмас.

Ҳақ НАЗАР.