У Наврўзобод қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Тинчлик маҳалласида яшайди, вақтинча ишсиз. Отақўзи дала майдонига сув ёқалаб келиш баҳонасида Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятининг Олабуқа тумани ҳудудига божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўлдан хуфёна ўтган экан. Қайтишда эса чегарадан кираётиб ҳарбий қисм ходимлари назаридан яширина олмади. Сим тўсиқдан бир амаллаб ўтиш мумкиндиру, лекин қонун олдида жавобгарликдан қутулишнинг иложи йўқлигини қўлга тушгандагина англаб етди.

Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди ушбу ҳолатни кўриб чиқиб, Отақўзи Анорбоевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 223-моддасининг 2-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Жиноят Кодексининг 57-моддаси қўлланиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолингани ҳолда 2 (икки) йил аҳлоқ тузатиш жазосини тайинлади.

Ўз-ўзидан савол туғилади: "Шундай хатти- ҳаракат Отақўзи учун керакмиди?" Йўқ, албатта. У наҳотки чегара ҳудудида белгиланган тартибларни бузиш бундан-да оғир оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини тушунмаса. Эл-юрт, Ватан тинч­лиги, чегаралар дахлсизлиги учун барча бирдай масъул эканини ҳеч ким, ҳеч вақт унутмаслиги шарт.

Ҳақ НАЗАР.