- "Нима қилган экан?" деган савол хаёлингиздан ўтиши табиий, албатта. Келинг, яхшиси мухтасар маълумот берайлик: Бири Уйчи туманининг Ровот шаҳарчасидаги "Янги ер", иккинчиси "Янги ҳаёт" маҳалласида яшайди. Олдиндан жиноий тил бириктирган йигитлар Қирғизистондан қора мол олиб келишга жазм айлаганлар. Тунда яширин йўлдан 17 бош молни ҳайдаб, Ўзбекистон ҳудудига олиб келишаётган эди ҳамки, ширин орзулари дарров чиппакка чиқди. "Қалпоқ" участкаси ҳушёр чегарачиларининг ўткир нигоҳи уларга узоққа бориш имконини бермади.
Ҳамтовоқлар қонун талаблари олдида беихтиёр бош эгдилар. "Ғаразли ҳаракат - келтирмас баракот" дейишга ҳақлимиз бугун уларнинг аҳволига боқиб. Қонунни менсимайдиганларнинг жазоси шу. Чегарани бузиб ўтиш, божхона назоратидан четлашга уринишнинг оқибати уқубатли эканини ҳеч ким, ҳеч қачон унутишга ҳаққи йўқ!
Ҳақ НАЗАР.