- Мен даладаги ишларимни якунлаб, уйга қайтаётгандим, эшаксиз аравага кўзим тушди, нима учун турганлиги билан қизиқиб унга яқинлашдим, бирданига ҳарбий хизматчилар келиб, ушлаб олишди, - дея судда ёлғон кўргазма беришга киришди "устомон йигит" гўё ҳамма ишонадигандай.

Аслида чучварани хом санаётганди. Ҳарбий хизматчи Наврўзбек Дониёров кўрсатмаси эса Беҳзоднинг тарвузини қўлтиғидан туширди.

- Биз шерикларимиз билан шу участкада назорат постида эдик. Яширин кузатув пайтида арава судраган уч кишининг Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғидан ўтаётганлигини пайқадик. Ниҳоят қўққисдан яқинлашиб, "Тўхта" дедик. Икки шахс ортига қайтиб, қўшни республика томон қочди. Беҳзод бўлса нима қиларини билмай гангиб тураверди. Ҳозир эса у ҳамманинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирмоқчи...

Қўлга киритилган ашёвий далиллар 48 миллион 759 минг сўмликка баҳоланди. Чегара бузувчи Беҳзод Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмининг "В" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди уни 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Ҳақ НАЗАР.