Биз, албатта, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тарғиботни кучайтиряпмиз. Туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, "Саломатлик" маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликдаги тадбирларимизни изчил давом эттиряпмиз. Тиббиётчилар томонидан мактаб, коллеж ва лицейларда одам савдоси асоратларини тугатиш юзасидан давра суҳбатлари уюштирилмоқда, тарғибот варақалари тарқатиляпти.
Энг муҳими, хориждан келган ва кетаётганлар тиббий кўрикдан ўтказиляпти. Юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олди олинаётир. 2014 йил мобайнида 5417 нафар шахс тиббий кўрикка чақирилди. Уларнинг 67 тасида касаллик аниқланиб, даволаш ташкилланди. Жабрланганлар 15 кишига етди. Уларнинг касал бўлиб қайтганлари муолажаларга жалб қилинди.
Абдулазиз ЖАМОЛОВ,
Тўрақўрғон туман "Саломатлик" маркази врачи.
Юсуфжон МАҲКАМОВ,
кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси врачи.