Бу ҳақда газетхонлардан, шифокорлардан тез-тез қўнғироқлар бўлиб, улар амалдаги тартиблар ва янгиликлар билан таништиришимизни сўрашади. Қуйида соҳа мутахассиси шу ҳақда мухтасар маълумот беради:
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 289-моддасига кўра, ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда тайинланади. Ҳозир мамлакатимизда эркаклар 60 ёшга, жами меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаса пенсияга чиқариладилар.
Аёлларга эса имтиёз бор. Улар 5 йил аввал, яъни 55 ёшдан пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу тартиб умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган аёлларга қўлланилади.
Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда ҳам, тегишли ҳолларда эса меҳнат стажи кам бўлганда ҳам пенсия таъминланади.
Ҳошимжон МАМАТҚУЛОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари