Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ота-оналар ўртасида болаларнинг назорати билан жиддий шуғулланишларини фаол тушунтирамиз. Масалан, Наманган шаҳрининг "Обиҳаёт", "Курашхона", "/унча" маҳалла фуқаролар йиғинларида 44, 39-умумтаълим мактабларидаги тадбирларимиз ғоят мароқли ўтди.
Чортоқ туманининг темир йўл изига яқин "Олти тош", "Ифтихор", "Туркистон" маҳаллаларида ва 10, 31-мактабларида ўтказилган давра суҳбатларимиз самарали кечди. Темир йўл бўйларида чорва ҳайвонлари боқмаслик, рельслар устига қаттиқ металлар қўймаслик тўғрисидаги тарғиботларимизни кучайтирдик. Бундай номақбул ҳаракатларга йўл қўйганларга қонуний жазо белгиланганлигини ота-оналарга етказдик. Улар фарзандларини бу борада огоҳлантириб туришлари ғоят зарурдир.
Отабек АРАПОВ,
Наманган темир йўл бекатидаги ТИИБ ХООГ катта инспектори, майор.