Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вазирликнинг тегишли буйруғига мувофиқ бир гуруҳ соҳа фидойиларига "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонлари берилди.
Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алиёр Валижанович Нуралиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий ёрдамни ташкиллаштириш шўъбаси бош мутахассиси Барчиной Солижановна Аҳмедова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Феруза Ҳасановна Атаханова, Наманган шаҳар 12-оила поликлиникаси бош врачи Наргиза Алижон қизи Алижонова, Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими фельдшери Садирдин Умаралиевич Турғунов, Норин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чўжа оилавий шифокорлик пункти оила шифокори Нигора Мирсобитовна Мирзаева, Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими хўжалик бекаси Санобар Абдуллажоновна Турсунова, Чортоқ тумани ТТБ кўп тармоқли марказий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси Малика Холматовна Солиева, Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармокли марказий поликлиника бўлим мудири Мурибат Абдужабборовна Зокирова, Мингбулоқ тумани 8-сонли оила поликлиникаси мудири Фазлиддин Абдуллаевич Аҳмедов, Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси Ёшлик оилавий шифокорлик пункти муолажа ҳамшираси Моҳирахон Маъруфовна Пошоходжаева, Чуст тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими кичик тиббиёт ходими Шаҳноза Мансуралиевна Раҳмонова, Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт ҳамшираси Роҳилахон Эргашевна Пўлатова, РИКИАТМ Наманган филали юрак ишемик касалликлар бўлим мудири Умида Алихановна Валиева, Давлатобод ТТБ Кўп тармоқли марказий поликлиникаси оила шифокори Раҳима Ҳамиджановна Абдусаматова, Поп тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Олтинкон ОШП тиббий бригада ҳамшираси Дилшода Салимбоевна Боймирзаева, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали болалар реанимацияси бўлими анестезист-фельдшери Анварбек Мирҳамзаевич Каримов, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят минтақавий филиали ҳушёрлантириш хона навбатчи кичик тиббий ходими Юлдуз Ҳабибуллаевна Халилова, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази поликлиника бўлими фельдшери Манзура Абдусаматовна Мамадалиева, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори ўринбосари Солижон Каримович Холиқов, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази врач травматолог– ортопеди Султонмаҳмуд Хайдарович Ҳамидов, Республика тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиали ҳайдовчиси Олимжон Ҳакимович Каримов, академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ҳамшираси Муаттар Турғуналиевна Омонова, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббий услубчиси Мирзоҳид Мўминжонович Нормирзаев, вилоят перинатал маркази жарроҳлик бўлими бекаси Озодахон Олимжоновна Қодирова, Наманган вилояти ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникаси шохобча оилавий шифокори Аброр Абдуллаевич Насимов, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири Қуёшжон Турсунбоевич Юлдашев, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими кичик тиббий ходими Мунира Абдуллажоновна Исмоилова, ҳарбий қисм ҳарбий тиббий бўлинма фельдшер-лаборанти Ғуломжон Зокиржонович Халилов, Давлатобод тумани "SN Gastromed шифо" клиникаси бўлим мудири Содиқжон Латипович Мамажоновлар кўкрак нишонига сазовор бўлдилар.
Тегишли буйруққа асосан яна 20 нафар фаол тиббиётчилар вазирликнинг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.