"Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими" кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши томонидан ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра 15 нафар 1-ўрин, 16 нафар 2-ўрин ва 15 нафар 3-ўрин соҳиблари сараланди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти Кенгаши мажлислар залида ғолиб ва совриндорларни шарафлаш маросими ўтказилди. Уни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши раиси Аббосхон Мамадалиев олиб борди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда ҳамкасбларига ўрнак кўрсатаётган кўрик-танлов ғолибларини муборакбод этди.
Тақдирлаш маросимида пешқадам ўрта тиббиёт ходимларига диплом ва эсдалик совғалари тантанали суратда топширилди. Эслатиб ўтамиз кўрик-танловда фахрли биринчи ўринни олган 15 нафар ғолиб республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.
ҒОЛИБЛАРДАН ЎРНАК ОЛИНГ!
"Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими" кўрик-танлови вилоят босқичи якунланди. Унда фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига тавсия этилган ҳамширалар рўйхати билан танишинг:
1. "Йилнинг энг яхши ҳамшираси". Имомова Гулноза Зокиржоновна – Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси шаҳар болалар шифохонаси неврология бўлими ҳамшираси.
2. "Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси". Боймирзаева Зулфияхон Олимовна – Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси.
3. "Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси". Турсунова Анорхон Садритдиновна – Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси 32-оилавий поликлиникаси муолажа-эмлаш ҳамшираси.
4. "Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси". Қозақбоева Марҳабо Абдуллажоновна – Поп туман тиббиёт бирлашмаси туманлараро қўшма шикастлар ва ўткир қон-томир касалликлар бўлими ҳамшираси.
5. "Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси ҳамшираси". Миралиев Ҳамидулло Ҳайдарович – Республика тез тиббий ёрдам маркази ходими. Наманган вилояти филиали
6. "Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси". Тўланбоева Сардора Ойбек қизи – Наманган туман тиббиёт бирлашмаси "emergency department" бўлими ҳамшираси.
7. "Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси". Мамаджанова Мунаввар Маҳмуджановна – вилоят перинатал маркази чақалоқлар реанимацияси бўлими ҳамшираси.
8. "Йилнинг энг яхши дояси". Дўстматова Сайёра Отамирзаевна – Чуст туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлими ҳамшираси.
9. "Йилнинг энг яхши лаборанти". Дадахонов Ҳасанбой Абдуллаевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали клиник-диагностик лаборатория бўлими ходими.
10. "Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси". Маллабаева Фатима Рустамовна – Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими ҳамшираси.
11. "Йилнинг энг яхши фельдшери". Йўлдашев Ғуломжон Мамадумарович – Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси фельдшери.
12. "Йилнинг энг яхши фармацевти" . Каримова Муборак Маҳаммаджановна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали ички дорихона бўлими ходими.
13. "Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими". Соткинбоева Муножат Неъматовна – Учқўрғон туман санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ходими. Эпидемиолог врач ёрдамчиси.
14. "Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси". Қўчқорова Гулчеҳра Ғафуровна – вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими ҳамшираси.
15. "Йилнинг энг яхши реанимация ҳамшираси". Эргашева Зулхумор Маҳмуджановна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали хирургик реанимация бўлими ҳамшираси.