Президентимиз томонидан юртимиз миқёсида нишонланадиган тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзоланди.
Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланган юрт фидойилари қаторида қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам бор:
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан:
Абдухоликова Тухтапошшо Нурматовна – Мингбулоқ туманидаги "Қўғаликўл" оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси.
II даражали "Саломатлик" ордени билан:
Хўжамбердиев Абдусалом Убайдуллаевич – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали юрак-қон томир хирургияси бўлими мудири;
Шаробиддинов Фахриддин Ривожиддинович – Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими "Шаҳанд" шохобчаси шифокори.
"Дўстлик" ордени билан:
Азизова Дилбар Басатовна – Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неонатология бўлими шифокори.
"Шуҳрат" медали билан:
Набиев Абдумалик Муйдинович – Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.
Касб байрами арафасида давлатимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлган жонсарак тиббиёт ходимларини чин дилдан муборакбод этамиз!