Бу ерга яқинда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Низомжон ҳожи ота Сатторов, республикага таниқли артистлар Бойир Холмирзаев, Одина /о­зиева, шунингдек бошқа ҳурматли меҳмонлар ташриф буюришди. Улар Ватан посбонларининг шарафли ва ўта масъулиятли ишларига омадлар тилашиб, ўзларининг бой хотираларини сўзлаб беришди, тинч­ликни қадр­лашни ифодаловчи асарлардан саҳна кўринишлари ижро этишди.

Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев йиғилганларни байрам билан қизғин табриклади. Илғор соҳа ходимларига Фахрий ёрлиқлар ва Ташаккурномаларни тантанали суръатда топширди.

Аҳмадали КАРИМОВ,

автомобиль мактаби врачи ва тиббий ёрдам кўрсатиш фани ўқитувчиси.