Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази директори ўринбосари З.Рашидов, профессори П. Назаров, илмий ходими Д. Смайловалар "Суяк-бўғимлар силини аниқлаш ва жарроҳлик усулида даволашнинг ҳозирги ҳолати", "Болаларда силни эрта аниқлаш ва даволашнинг диагностика стандартлари" тўғрисида маърузалар қилдилар. Улар слайдлар орқали янги услубларни изоҳлаш билан бирга семинар қатнашчилари саволларига жавоблар ҳам қайтардилар.
Анжуманда янгиликларни амалиётда қўллаш, энг муҳими, касалликни барвақт аниқлашда шифокор-мутахассиснинг малакаси шаклланган бўлмоғи лозимлиги алоҳида таъкидланди. ВҲССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Ю. Адашев эртамиз эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратилаётган қулай шароитлар туфайли вилоятда болалар ўртасида сил касаллиги кескин камаяётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.
Семинар сўнггида вилоят силга қарши кураш диспансери бош врачи А. Раҳматуллаев вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, ташриф ва қимматли маслаҳатлари учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.
Манзура Эргашева.